2019-йили Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинди

2019-йилда Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинган. Бу кўрсаткич 2018-йилга нисбатан 2,9 тоннага кўпдир. Давлат ҳазинасига 12,9 млрд сом солиқ тушди. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳажми 19,9 млрд сомни ташкил қилди. Бу ҳақда бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев 13-майда Олий Кенгашнинг мажлисида маълум қилди. Вазирнинг айтишича, Қумтўрдан қарамликни камайтириш, давлат улушини кўпайтириш ишлари олиб борилди. Қумтўрдан бошқа конларда 7,4 тонна олтин ишлаб чиқарилди. … 2019-йили Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олиндиni o’qishda davom eting.